https://sputniknews.uz/20210224/Toshkentning-24-maallasida-chiindilarni-saralagan-olda-tplash-tazhribasi-zhoriy-etiladi-16063520.html
Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади
Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Тажриба жорий этиладиган маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади: сариқ – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил – органик чиқиндилар... 24.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-24T09:49+0500
2021-02-24T09:49+0500
2021-02-24T09:49+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/02/15916367_0:81:1200:756_1920x0_80_0_0_c0fc8f2935607f3ad3e09e3dea8a744b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тўпланадиган чиқиндилар йилдан йилга ошиб бормоқда ва прогнозларга кўра, 15 йилдан кейин унинг ҳажми икки баробар ошади. Ушбу вазиятдаги ягона ечим – чиқиндиларни қайта ишлаш бўлиб, бунинг учун уни саралаш лозим. 2019 йилда Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида чиқиндиларни саралаб, тўплаш бўйича биринчи лойиҳа амалга оширилди. Президентнинг "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ)тўплаш, саралаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган. Жорий йилда ҚМЧни саралаган ҳолда тўплаш ҳар бир тумандаги иккита маҳаллада – жами 24 та маҳаллада жорий этилади. Ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар) учун мўлжалланган.Чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳафтасига икки маротаба рангли яшил ва кулранг-сариқ стикерларли машиналар келади (ёзда кўпроқ келади). Ушбу мақсадда "Махсустранс" ОТТБ грант маблағлари ҳисобидан 59 та янги махсус машиналарини харид қилди ва уларга ҳозирги кунда стикерлар ёпиштирилмоқда. Саралаган ҳолда чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга ҚМЧни олиб чиқиш учун тўлов тарифи пасайтирилади.Тажриба учун танланган маҳаллалар аҳолисига ҚМЧни саралаш зарурияти ҳақидаги ахборотни етказиш тадбирлари кўриб чиқилмоқда. Мактаблар ва маҳалла қўмиталарида мувофиқ мавзудаги маърузалар, қизиқарли дарслар, концертлар ва кичик ҳашарлар ташкил этилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210218/Toshkentda-Chirchi-darsiga-chiindilar-tashlab-ketildi-kim-tozalaydi-16035472.html
https://sputniknews.uz/20201216/Toshkentda-2021-yildan-chiindilarni-saralab-yiish-tizimi-zhoriy-etiladi-15607955.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/02/15916367_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_5f2a12c05841a244cccfc0a8a90260cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият
Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади
Тажриба жорий этиладиган маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади: сариқ – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Тошкентнинг 24 маҳалласида чиқиндиларни саралаган ҳолда тўплаш тажрибаси жорий этилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тўпланадиган чиқиндилар йилдан йилга ошиб бормоқда ва прогнозларга кўра, 15 йилдан кейин унинг ҳажми икки баробар ошади. Ушбу вазиятдаги ягона ечим – чиқиндиларни қайта ишлаш бўлиб, бунинг учун уни саралаш лозим. 2019 йилда Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида чиқиндиларни саралаб, тўплаш бўйича биринчи лойиҳа амалга оширилди.
Президентнинг "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ)тўплаш, саралаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Жорий йилда ҚМЧни саралаган ҳолда тўплаш ҳар бир тумандаги иккита маҳаллада – жами 24 та маҳаллада жорий этилади. Ушбу маҳаллалар аҳолисига рангли пакетлар берилади. Сариқ пакетлар – қайта ишланадиган чиқиндилар (қоғоз ва пластик), яшил пакетлар – органик чиқиндилар (озиқ-овқат қолдиқлари, барглар, ўтлар), кулранг пакетлар эса қайта ишланмайдиган чиқиндилар (оёқ кийимлари, салфеткалар, памперслар) учун мўлжалланган.
Чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳафтасига икки маротаба рангли яшил ва кулранг-сариқ стикерларли машиналар келади (ёзда кўпроқ келади). Ушбу мақсадда "Махсустранс" ОТТБ грант маблағлари ҳисобидан 59 та янги махсус машиналарини харид қилди ва уларга ҳозирги кунда стикерлар ёпиштирилмоқда. Саралаган ҳолда чиқиндиларни йиғишни рағбатлантириш учун оилаларга ҚМЧни олиб чиқиш учун тўлов тарифи пасайтирилади.
Тажриба учун танланган маҳаллалар аҳолисига ҚМЧни саралаш зарурияти ҳақидаги ахборотни етказиш тадбирлари кўриб чиқилмоқда. Мактаблар ва маҳалла қўмиталарида мувофиқ мавзудаги маърузалар, қизиқарли дарслар, концертлар ва кичик ҳашарлар ташкил этилиши кутилмоқда.