01:59 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
417 0 0

Яқин йиллар ичида инсоният янада кўпроқ об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларига гувоҳ бўлади, чунки Ер юзига янги иқлимий давр кириб келмоқда - мутахассис.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Бу йилги қишда кучли совуқ ва қалин қор ёғиши Ер юзига янги иқлимий давр кириб келиши билан боғлиқ, деди Москва ҳудуди метеобюросининг бош мутахассиси Татьяна Позднякова.

“Тугаётган Феврал ойи - жуда ноодатий ой бўлди. Унда совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши кузатилди. Бу биздаги одатий феврал ойига хос эмас”, - деди метеоролог.

Позднякова айтишига қараганда Россиянинг марказий ҳудудида аномал об-ҳаво феврал охирига қадар сақланиб қолади.

“Бизни яна қалин қорлар, орада бироз ҳаво исиши (0 даражагача) кейин эса яна қаттиқ совуқлар (-25 даражагача)  бўлиши кутилмоқда” , - деди Позднякова.

Метеоролог айтишига кўра, об-ҳавонинг ана шундай ўзгариши 2012 йилда ҳам кузатилган эди. Лекин совуқ ҳаво ва қалин қор ёғиши – бу Ер юзида иқлим ўзгаришидан дарак бериши мумкин.

“Олдин циклонлар ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қиларди. Шу сабабли шимолда қаттиқ совуқлар, марказий Россияда эса ўртача совуқ ҳарорат сақланиб турарди. Ҳозир эса – циклонлар шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга қараб ҳаракатланмоқда. Шу сабабли биз қишда қалин қор ёғиши, баҳор ва кузда эса – “тропик” ёмғирларни кузатмоқдамиз”, - дейди метеорология мутахассиси.

Бундан кўриниб турибдики, Ер юзида атмосфера ўзгаришлари яққол меридианавий тус олган. Бу эса – янги иқлимий давр кириб келганидан дарак беради, - деб хулоса қилди Позднякова.

Мутахассис фикрга кўра, ушбу янги давр бугун бошланмаган, бу 5-7 йил олдин бошланган жараёндир ва яқин йиллар инсоният ичида об-ҳавонинг ноодатий ўзгаришларини янада кўпроқ кузатиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар