Тошкент туғруқхоналарида ишлайдиган 14 киши жавобгарликка тортилди - ДХА

© REUTERS / Antara Foto/Rivan Awal Lingga Новорожденные в защитных масках в роддоме Джакарты, Индонезия
 Новорожденные в защитных масках в роддоме Джакарты, Индонезия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
Туғруқхоналар томонимдан бола туғилиши ва ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида ФХДЁ тизимига юборилмагани сабабли - маъсул ходимлар жаримага тортилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Тошкент туғруқхоналарида ишлайдиган 14 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди, деб хабар қилмоқда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати. 
Хабарда айтилишига кўра, бунга ушбу ходимларнинг туғруқхоналарда бола туғилиши ва ўлим ҳолатларини қайд этиш билан боғлиқ мажбуриятларини қонунда белгиланган тартибда бажармаганлиги сабаб бўлган. 
Хусусан, 2021 йилнинг январь ойида 390та туғилиш ва 3та перинатал ўлим ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот - муддатдан кечиктириб киритилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан, 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон gрезидентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сонли “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йилдан бошлаб тиббиёт муассасалари ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақида электрон маълумот алмашиш тизими жорий этилган эди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарорига асосан, тиббиёт муассасаси томонидан ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон шаклда “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиши ва маълумотлар автоматик тарзда ФҲДЁ бўлимига юборилиши белгиланган.
 
Янгиликлар лентаси
0