“Ташморе”да оилавий дам олиш маскани бунёд этилади

© Sputnik / СтрингерОтдых на Ташморе
Отдых на Ташморе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Oбуна бўлиш
Хитойлик инвесторлар ёрдамида "Тошкент денгизи"да 7 гектар майдонда дам олиш маскани, Қибрай туманида эса 36 гектар майдонда экотуризм маскани қурилади.
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов хитойлик инвестор - "LINYI INVESTMENT GROUP" компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида билан учрашувда 3та истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди. Улардан иккитаси туризм соҳасида ва яна биттаси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги.  
Биринчи лойиҳа - Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган, халқ тилида “Ташморе”, яъни “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сувомборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш маскани қуриш лойиҳасидир. Етти гектар майдонда бунёд этилиши кўзда тутилган масканда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча замонавий қулайликларга эга шароит яратилади. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган бўлиб, 100 га яқин иш ўрни яратилади.
Сув омборининг атрофи ёзнинг чилласида оилавий дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун жуда қулай. Унда сайёҳлар учун экотурлар, сув спорти билан шуғулланиш учун шароит яратиш режалаштирган.
Шунингдек, Қибрай туманидаги 36 гектар боғда экотуризм лойиҳасини ишга тушириш юзасидан таклифлар билдирилди. Экспертлар фикрича, ҳозирда экотуризм дунёда энг сердаромад соҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу тармоқни янада ривожлантириш экологик муаммоларни бартараф қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қибрай туманинг Чинобод ҳудудида амалга ошириладиган ушбу лойиҳанинг қиймати 1 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, 50 та иш ўрни яратилиши белгиланган.
Учинчи лойиҳа - Юқори Чирчиқ туманида газобетон қурилиш материали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Хитойлик инвестор Чен Мин Чи ташаббуси билан "Guding INVEST" компанияси тузилган бўлиб, 2 гектар майдонда қурилиши кўзда тутилган лойиҳани ушбу компания амалга оширади. Газабетон ишлаб чиқариш заводига 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Шуларнинг 4 миллиони банк кредити маблағига тўғри келади.
 
Янгиликлар лентаси
0