Қибрайдаги “Қонли ариқ” воқеаси юзасидан ҳокимлик расмий баёнот берди

© CA-NewsВодный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте
Водный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай туманидаги “Қонли ариқ” воқеаси юзасидан расмий баёнот берди. Кушхона раҳбари муаммони 5 кун ичида ҳал қилиши керак.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ўнгқўрғон” маҳалласидаги фермер хўжаликлари ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қон оқиши ҳақидаги хабар юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий баёнот берди.
Ўрганишлар натижасига кўра, “Обод Савдо Бизнес” МЧЖга қарашли кушхонадан ҳосил бўлган оқова сувлар зах ариққа оқизилганлиги аниқланган.
© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиХокимият Ташобласти дал комментарий по поводу "кровавых рек" в Кибрае
Хокимият Ташобласти дал комментарий по поводу кровавых рек в Кибрае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 26 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси томонидан 20/21-сонли огоҳлантириш хати берилган. Унда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 18, 19, 99-моддалари талаблари бузилиши рўй берган.
Бунинг оқибатида айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисми (сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Корхона бинолари 2014 йилда “Нур Фаррух” фермер хўжалигидан “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ таасаруфига ўтган ва Қибрай тумани ҳокимининг 2014 йил 9 декабрдаги 2494-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу ихтисослашган сўйиш корхонаси 2018 йил ишга туширилган, лекин ҳужжатлар кўздан кечирилганда, айнан ихтисослашган сўйиш корхонаси учун тегишли ташкилотларнинг хулосалари мавжудлиги тақдим қилинмаган.
Оқова сувлар ва кушхона ҳудудидан чиқаётган оқовалар учун қилинган ўралар гидроизоляцияланган (бетондан ясалган) бўлиб, лекин оқоваларни йиғмасдан, аксинча оқовалар далага ва зах ариққа туширилган.
© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиХокимият Ташобласти дал комментарий по поводу "кровавых рек" в Кибрае
Хокимият Ташобласти дал комментарий по поводу кровавых рек в Кибрае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Қайд этилишича, “Обод Савдо Бизнес” корхонаси томонидан оқова сувларни ўрадан тортиб олиб кетилиши учун шартнома ҳамда маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳам «Тоза ҳудуд» билан шартнома тузилмагани аниқланган. Шунингдек, кушхонани ювиш вақтида чиққан қон аралаш сувлар ва сўйилган мол ошқозонидан чиққан ем қолдиқлари бинонинг орқа дала қисмига чиқарилиши оқибатида тартибсиз ҳолатга келиб қолган.
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Қибрайда ҳар куни ариққа қон оқизаётган сўйиш корхонаси огоҳлантирилди
Натижада “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси бузилган. Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 27 июлдаги ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан вақтинчалик ветеринария санитария қоида ва меъёрларини тасдиқлаш ҳақидаги 25-сонли қарори талаблари бузилган.
Вилоят ҳамда туман СЭО ва ЖСБ мутахассислари тамонидан ушбу аниқланган ҳолат ва тартиббузарликларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўриш, кушхонадан чиқаётган оқовалар учун махсус гидроизоляцияланган ўра қурилиши назоратга олинган.
“Ҳозирги кунда юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун кўрсатмалар берилиб, кушхонадан чиқадиган оқова сувларни зах ариққа оқизилиши тўхтатилди. Ўрнатилган қувурлар ковлаб олинди. Камчиликларни 5 кун муддат ичида бартараф этиш бўйича корхона раҳбаридан тушунтириш хати олинди”, -  дейилган хабарда.
Қибрай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан корхона томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар ҳисобланиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз,  аввал бу ҳолатни Ветеринария давлат қўмитаси ўрганиб, “Обод Савдо Бизнес” МЧЖ раҳбарларини огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0