Ўзбекистон боксчилари Бангкокда икки олтин медал совриндори бўлишди

© Федерация бокса УзбекистанаЎзбекистон боксчилари Осиё чемпионатида
Ўзбекистон боксчилари Осиё чемпионатида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекситонлик Хасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев бокс бўйича Осиё чемпиони бўлишди.

 

ТОШКЕНТ, 7 сен ─ Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар 5 сентябрда Бангкокда якунланган Осиё чемпионатидан икки олтин медал олиб келишди, дейилган Ўзбекистон Бокс федерақияси хабарида.

Месобақанинг финал курашида Ҳасанбой Дўсматов (49кг гача бўлган оғирлик тоифасида) Филлипинсик Роген Ладон устидан ғалаба қозонди. Бектемир Мелиқўзиев бўлса Ҳиндистонлик Кришам Викасам устидан ғалаба қозонди.  

Месабақа финалига Ўзбекистонлик 5 спортчи чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари: Зоиров Шахобиддин (вазн тоифаси 52кг гача), Ғоибназаров Фазлиддин (64 кг гача) ва Расулов Элшод (81 кг гача) кумуш медал совриндори бўлишди.

Ўзбекистон жамоаси 2015 йил давомида бир неча йирик турнирларда муваффақиятли қатнашди. Болгарияда ўтказилган Страндж кубогида боксчилар беш олтин медал совриндори булиб, умумжамоа ҳисобда ғалаба қозонишди.  

Бокс бўйича Осиё чемпионати 1963 йилдан буён ўтказилиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси уч маратаба энг кучли жамоа деб тан олинган. Ўтган йил Иорданияда ўтказилган чемпионатда миллий жамоа бир олтин, бир бронза ва икки кумуш медал билан жамоалар орасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0