“Бунёдкор” мураббийи истеъфога чиқди

© ФК "Бунёдкор"«Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан
«Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қарорни Сергей Лушан “Нефтчи” жамоасига бой берилган ўйиндан кейин қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди, клуб раҳбарияти аризани кўриб чиққандан кейин уни қониқтиришга қарор қилди, жамоа матбуот хизмати хабарига кўра.

Клуб раҳбарияти хатида кўрсатилишича, Лушан “қўлидан келган барча ишни қилди, жамоа таркибига ўзига хос услубга эга бўлган истеъдодли ўйинчиларни жамоанинг асосий таркибига киритди. Улар юқори даражада ўйнай бошлади ва Ўзбекистоннинг бир қатор терма жамоаларига таклиф қилинмоқда.”

Мураббийни “Бунёдкор” футбол мактаби директори лавозимига қайта тайинланади. Ушбу лавозимда Луша аввал ишлаган.

"Биз Сергей Иванович келажакда нафақат бизнинг клуб учун, балки бутун ўзбек футболи учун, юқори савияли футболчилар тайрлашда давом этишига ишонамиз”, — дейилган клуб саҳифасидаги хабарда.

Лушан 2014йил ёзида футбол клубининг бош тренери этиб тайинланди. Унинг иш фаолияти давомида жамоа 56 расмий матчларда қатнашди ва 31 ғалабага эришди. Унинг раҳбарлиги остида “Бундкор” икки марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. 

Янгиликлар лентаси
0