Ўзбекистон – Баҳрайн - араб жамоаси учун охирги имконият

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишБаҳрайн делегацияси олимпиада парадида
Баҳрайн делегацияси олимпиада парадида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мураббий: ўйинда кутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин эмас, рақибни яхши биламиз, дейишмоқда. Ўзбек футболчиларига жудда иссиқ иқлимда ўйнашга тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон футбол терма жамоаси, эртага 8 октябр куни, Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018нинг 2-саралаш гуруҳ босқичи доирасида, Баҳрайн жамоаси, билан ҳал қилувчи ўйинга тушади, Sputnik мухбири хабарига кўра.

"Н" гуруҳида ўйнаётган Ўзбекистон жамоасининг аҳволи ҳозирги кунда омонат деса бўлади. Уч ўйиндан иккисида жамоа ғалаба қозонди, лекин асосий рақиб – Шимолий Кореяга 4:2 ҳисоб билан ютқизди. Энди, кейинги босқичга ўтиш учун Ўзбек жамоаси ҳар бир ўйинда ғалаба қозониши ва Кореяликлар мағлуб бўлишини кутиш керак.

“Олдимизда турган рақиб бизга яхши таниш. Бу кучли жамоа, биз улар билан ҳар хил турнирларда бир неча марта учрашганмиз. Улар қандай ўйнашини биз маълум даражада яхши тасаввур қила оламиз, ва биз учун майдонда кутилмаган ҳодисалар бўлмайди”, — дейишди мухбирга Ўзбекистон жамоасининг мураббийлар штабида.

Баҳрайн турнир бошида жуда омадсиз ўйин кўрсатиб бирин кетин икки ўйинда ютқизди – Шимолий Корея ва Филлипинга.

Фақат учинчи ўйинда улар Яманни 4:0 ҳисобида енгди. Шунинг учун ушбу ўйин улар учун жаҳон чемпионатига илиниб қолиш учун охирги имконият.  

Ўзбекистон терма жамоаси Бахрайнга бир олдиндан учиб келди. 4 соатлик парвозга қарамасдан кечқурун соат 18:00 да машқ ўтказилди.

“Ушбу вақт бежиз танланган эмас, Баҳрайн билан ўйин ҳам айни шу вақтда бўлиб ўтади. Ўйинчилар иқлимга мослашиб олишлари керак. Ҳозир бу ерда 38 градус иссиқ”, — деди суҳбатдош.

Ўйин олдидан Ўзбекистон жамоаси Тошкентда 5 кунлик сбор ўтказди. Унинг натижасига биноан мураббий жамоанинг асосий таркибини аниқлади.  

Самвел Бабаян Баҳрайнга 23 футболчини танлаб олди. Улардан етти киши – легионерлар. Жамоанинг асосий кучи марказ ўйинчилари. Бу ерда жамоа юлдузлари тўпланган: “Краснодар” ўйинчиси Одил Аҳмедов, Катарнинг “Ал-Жаиша” ўйинчиси Сардор Рашидов, Жанубий Кореянинг "Улсан Хёндэ" ўйинчиси Сервер Жеперов, “Ал-Шабоба” (БАА) ўйинчиси Азиз Хайдаров, Эроннинг “Сепахан” ўйинчиси Фазил Мусаев.   

Афсуски Москванинг “Локомотив”ида ўйнаётган Виталий Денисов яқинда олган жароҳати туфайли жамоага ёрдам бера олмайди.

Ўйин Тоджо Минору бошчилигидаги Япониялик арбатрлар назорати остида бўлиб ўтади.

Шу билан бир вақтда Шимолий Корея ва Филлипин жамоалари орасида ҳам ўйин бўлади. Агар ушбу ўйинда Шимолий Корея жамоаси ютқизса, Бирданига уч командада 9 очкодан йиғилади.

ЖЧ-2018га йўлланма, табиийки, гуруҳ ғолибига берилади. Иккинчи ўрин эгаллаган жамоа, тўплаган очколари эвазига кейинги босқичга ўтиш имконига эга бўлади.

 

Янгиликлар лентаси
0