18:48 25 Феврал 2018
Эфир
Ўзбекистон ва Ироқ жамоаси ўйини. Архив сурат

Осиё чемпионати U-23 - Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш имконини йўқотди

© Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
3501

Қатарда бўлиб ўтган U-23 Осиё Чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи ўйинини ўтказди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik.  Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё Чемпионатида ўзининг иккинчи ўйинини ўтказди. Гуруҳдаги саралов ўйинларининг 2 турда Ўзбекистон жамоаси Ироқ терма жамоаси билан учрашди. Ўйин урилган голларга бой бўлди. Ғалаба 3:2 ҳисобида Ироқ жамоасига тегишли бўлди.

Ўзбек жамоаси ўйинни жуда муваффақиятли бошлади, 1 а қиқадаёқ Достон Ҳамдамов тўпни рақиб дарвозасига киритишга муваффақ бўлди. Ироқ жамоаси ҳам бўш келмади, улар ўйиннинг биринчи яримида 2та гол уришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи таймда эса, Ўзбекистон жамоси устози Самвел Бабаян ўйинчилар таркибига бир неча ўзгартиришлар киритди. 78 минутда янги майдонга тушган Тимур Ҳакимов тўпни боши билан дарвозага йўналтириб ҳисобни тенглаштирди.

Лекин жамоа узоқ вақт ҳисобни ушлаб тура олмади, 82 дақиқада Ироқ ҳужумчиси Ўзбекистон дарвозасига яна бир гол уришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб Ўзбекистон гуруҳни ва чемпионатни тарк этадиган бўлди, Ироқ эса U-23 Осиё чемпионатининг ¼ финалига муддатидан олдин чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи ўйинда ҳам Жанубий Корея жамоасидан мағлуб бўлган эди.  

3 ва 4 ўринлар учун бўладиган кейинги ўйин 19 январ куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Яман терма жамоаси билан учрашади.

Асосий мавзулар