05:13 22 Май 2018
Эфир
WSB, Uzbek Tigers Astana Arlansга қарши. Архив сурат

Ўзбекистон ва Россия боксда беллашади

© worldseriesboxing.com
Спорт
Ҳавола олиш
220 0 0

Умужаҳон Бокс Серияси (WSB) мусобақаларида D-гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган “Uzbek Tigers” жамоаси боксерлари С-гуруҳда биринчи ўриндаги “Россия Бок Жамоаси” билан учрашади. Учрашув 22-23 апрелда Уляновск шаҳрида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия жамоалари Умужаҳон Бокс Серияси (WSB) мусобақаларининг ярим финалида 22-23 апрел куни Уляновск шаҳрида учрашув ўтказишади, бу ҳақда "Р-спорт”га Россия миллий жамоаси мураббийи Иван Шидловский хабар берди.   

“Uzbek Tigers” жамоаси D-гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Россия жамоаси эса олти мусобақада ғолиб чиқиб С-гуруҳди биринчиликни эгаллади. Умужаҳон Бокс Серияси (WSB) мусобақаларининг дастлабки босчиқида 16 мамлакат жамоалари қатнашди.

Ярим финал мусобақаларида Куба, Мексика, Буюк Британия, Украина, Қозоғистон ва Венесуэла жамоалари иштириок этади.

Умужаҳон Бокс Серияси (WSB) — бу халқаро ярим профессионал (ёки ярим ҳаваскор) бокс ассоциацияси бўлиб AIBAга қарашли. WSBнинг одатий ҳаваскор боксдан фарқи – боксерлар очиқ гавда ва бош кийимсиз курашади. WSB ғ олимпиада спорт турига киради.

Айтиб ўтиш керак-ки, Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақаларда биринчи марта иштирок этмоқда. Шунга қарамасдан жамоа ўзини яхши намойиш қилишга улгурди. Жамлҳоа таркбида тажрибали ва халқаро рингларда бир неча унвонларга сазовор бўлган боксерлар бор. 

Россия жамоаси эса ушбу турнирда олти йиллик тажрибага эга. Ўтган йилларда Россия жамоаси бир кумуш ва икки бронза медали олишга сазовор бўлган.

Асосий мавзулар