14:24 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Теннис тўпчалари. Архив сурат

Дэвис кубогини Ўзбекистон жамоаси бошлайди

© Sputnik / Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
26 0 0

Тошкентда 15-17 июлда бўлиб ўтадиган мусобақаларда азалий рақиблар бўлган Ўзбекистон ва Хитой жамоалари учрашади. Ушбу ўйинлар борасида соҳа экспертлари ўз фикрини билдирди.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Тошкентда келаётган шанба – якшанба кунлари теннис бўйича Дэвис Кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Денис Истомин, Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримовлардан ташкил топган  Ўзбекистон терма жамоаси  15-17 июлда Хитой вакиллари билан учрашади. Эслатиб ўтамиз Хитойлик спортчилар олдинги босқичда Покистонликлар устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Ўзбекистон жамоаси ўзининг юқори рейтинги эвазига мусобақанинг биринчи турида иштирок этмаган эди.

“Ушбу мусобақада ғалаба қозонган спортчи Дэвис Кубогининг плей-офф ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Теннис оламида ушбу Кубок энг муҳим мусобақалардан биридир, шунинг учун бизнинг спортчилар бор куч ва ғайрат билан ҳаракат қилишади. Олдин бўлиб ўтган 8 мусобақадан бештасида жамоамиз ғолиб чиққан эди”, — дейишди Ўзбекистон Теннис Федерациясида.   

Ўзбекистон ва Хитой жамоалари ушбу турнирда бир-бирларига азалий рақиб. Уларнинг бирнчи учрашуви 1995 йилда бўлиб ўтган эди ва ўшанда Хитойликлар бизнинг жамоани қийинчилик билан 3:2 ҳисобида  ютишга муваффақ бўлганди.

Жамоаларнинг охирги учрашуви 2014 йилнинг апрелида, Дэвис Кубоги доирасида бўлиб ўтган эди. Шуни айтиб ўтиш керак-ки, охирги ўтган учрашув ҳам ўзига яраша “асабий” равишда ўтган эди, чунки тўрт ўйиндан кейин ҳисоб 2:2 бўлган бешинчи ўйинда эса Фаррух Дўстов Зе Жанг устидан ҳал қилувчи ғалаба  қозонган эди.

Sputnik мулоқотда бўлган экспертлар ғалабани Ўзбекистон жамасига бермоқда. Жамоа сардори Денис Истомин бугунги кунда ATP рейтингида 116 қаторни эгаллаган, Хитой жамоаси раҳбари Ди Ву эса – 158 ўринда. Жазирама иссиқда ўтказилаётган ўйинда ҳар бир нарса муҳим рол ўйнаши мумкин, жумладан спортчилар ёши ҳам. Истомин – 29 ёшда, Ву эса – 25да.

Жамоанинг қолган спортчилар рейтинги бўйича Хитойликлар олдинда. Зе Жанг 160 ўринда, Фаррух Дустов бўлса — 222. Ўзбекистон жамоасининг яна уч ўйинчилари ҳақида ATP рейтинги асосида аниқ хулоса айтиш қийин, лекин уларнинг барчаси халқаро мусобақаларда етарли тажриба орттиришган ва алоҳида турнирларда жуда яхши натижалар кўрсатишга муваффақ бўлишган.

Экспертлар фикрига кўра, Ўзбекистон жамоасининг техник жиҳатдан таёргарлиги Хитойликлардан юқори, асосийси – уларга жисмоний куч ва тренерлар штаби томонидан тўғри тузилган ўйинлар стратегияси талаб қилинади.

Асосий мавзулар