Пушков: WADA ишончни йўқотди

© AFP 2023 / ADRIAN DENNISОливер Ниггли, WADA Симпозиуми, Лондон, 2016 йил июн
Оливер Ниггли, WADA Симпозиуми, Лондон, 2016 йил июн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Риода олтин медал олган АҚШ олимпия чемпионларининг баъзиларига WADA таъқиқланган дорилар қабул қилишга рухсат берилгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Умумжаҳон Антидопинг агентлиги (WADA) маълумотлар базаси фош этилганидан кейин, ўзига ишончни йўқотди, деди  Россия Думаси Халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Алексей Пушков.

Сешанба куни Fancy Bears хакерлар гуруҳи WADA маълумотлар базасига хуфиёна кириб у ердаги айрим маълумотларни кенг оммага эълон қилди. Ушбу ҳужжатларда айтилишига кўра, олимпия чемпионлари бўлган баъзи АҚШ спортчиларига, хусусан теннисчилар Серена Уильямс ва Уинус Уильямс, гимнастикачи Симона Байлзга ва баскетболчи Елена Делле Доннга – таъқиқланган дорилар қабул қилишга рухсат берилган. Ундан ташқари, Байлз ва Делле Донн августда топширган анализларда допинг моддаси топилишига қарамасдан, улар Рио-де-Жанейродаги 2016 Олимпиада ўйинларида олтин медал совриндори бўлишган.

© Sputnik / Мартин Сидоряк / Медиабанкка ўтишСерена Уильямс
Серена Уильямс - Sputnik Ўзбекистон
Серена Уильямс

“Америка спортчиларига допинг қабул қилишга рухсат берган ташкилотга, яъни WADAга, ҳеч қандай ишонч бўлиши мумкин эмас”, — деди Пушков ўзининг Twitterида.

Эслатиб ўтамиз ушбу маълумотлар маълум бўлган заҳотиёқ, WADA хакер ҳужумида Россияни айблаган эди.

"Fancy Bear номи билан танилган россиялик хакерлар гуруҳи, WADАнинг ADAMS маълумотлар базасига ноқонуний киришга муваффақ бўлганини тасдиқлаймиз. Улар бунинг учун, Халқаро Олимпия қўмитаси аккаунтлардан биридан фойдаланган. Хакерлар спортчилар ҳақидаги маълумотларни, жумладан 2016 йилги Олимпия ўйинларига таалуқли махфий тиббий маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлишган”, — дейилган WADА хабарида.

© Andy Buchanan / AFPАмериканская гимнастка Симона Байлз
Американская гимнастка Симона Байлз - Sputnik Ўзбекистон
Американская гимнастка Симона Байлз

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков WADAнинг ушбу айбловини мутлақ рад этиб расмий Москва ва Россия хизматларининг бунга алоқаси йўқлиги таъкидлади.

“Бундай юзаки фикрлаш ва далил-исботсиз бировни айблаш ҳеч қандай ташкилотнинг обрўсини оширмайди”, — деб сўзини якунлади Песков.

Бироз олдин Владимир Путин ҳам шунга ўхшаш саволга жавоб бера туриб, замонавий хакерлар ўз ҳаракатлари изларини учинчи мамлакатлар орқали қолдириши мумкинлиги айтиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0