Ўзбек дзюдочилари Гран-прининг илк кунида еттита медал олишди

© Федерация Дзюдо УзбекистанаЎзбекистон терма жамоаси 56 нафар дзюдочи билан қатнашмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси 56 нафар дзюдочи билан қатнашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дзюдо бўйича Гран-при мусобақалари пойтахтда тўртинчи бор ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-прининг илк кунидаёқ 7та: 1 олтин, 1 кумуш ва 5та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси сайтида.

Мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи олтин медалини 60 кг вазндаги дзюдочи Муҳриддин Тиловов олди. Финал баҳсида қозоғистонлик Айгуним Туитековага ютқазиб қўйган Диёра Келдиёрова (52 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Нодира Гулова ва Муқаддас Кубеева (48 кг), Гулойим Жумабоева (52 кг), Санобар Султонова (57 кг), Шарофиддин Лутфиллаев (60 кг) мусобақанинг бронза медали соҳибларига айланишди.

Дзюдо бўйича Гран-при мусобақалари пойтахтда тўртинчи бор ўтказилмоқда. Мусобақаларда дунёнинг 15 мамлакатидан келган 140 нафар спортчи иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 56 нафар дзюдочи билан қатнашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0