Сослан Тигиев Олимпиада медалидан маҳрум қилинди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЛаборатория ходими
Лаборатория ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик курашчи, 2008 йил Пекин Олимпиадаси медалисти Сослан Тигиев ўтказилган допинг назоратидан кейин олимпиада медалидан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Эркин кураш бўйича 2008 йил Пекин Олимпиадаси кумуш медали совриндори Ўзбекистонлик спортчи Сослан Тигиев ва яна беш медалистлар мукофотларидан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда Р-Спорт.

Халқаро Олимпиада қўмитаси такроран ўтказган допинг назоратида Украиналик оғир атлетикачи Ольга Коробка, Қозоғистонлик курашчи Таймураз Тигиев, Россиялик югурувчи Екатерина Волкова ва Белоруссиялик оғир атлетикачилар Андрей Рыбаков ҳамда Анастасия Новиковаларнинг анализидан таъқиқланган моддалар топилган ва улар ўз медалларидан маҳрум қилинган.

ХОК томонидан ўтказилган текширувларда медал олмаган спортчилар — Озарбайжонлик Сардар Гасанов ва Кубалик Вильфредо Мартинес ҳамда Испаниялик Жозефин Оньиларнинг анализидан допинг топилган.

Янгиликлар лентаси
0