Ўзбекистонлик боксчи ва мураббий халқаро мукофотга лойиқ топилди

Oбуна бўлиш
"Олтин Мангуст - 2016" мукофоти лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабр куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси сайтида хабар берилмоқда.

"Олтин Мангуст" халқаро мукофоти энг яхши юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт ривожига ҳисса қўшган фахрийлар ва сиёсатчиларнинг меҳнатини эътироф эътироф этиш мақсадида "Мангуст" жамоатчилик ташкилоти томонидан таъсис этилган.

Ўтган йиллар давомида бу мукофот билан 80га яқин спортчилар, мураббийлар, спорт ривожига бефарқ бўлмаган сиёсатчилар, тадбиркорлар ва давлат арбоблари мукофотланган.

"Олтин Мангуст — 2016" мукофоти лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабр куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0