18:32 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Хасанбой Дусматов

Хасанбой Дўсматов "Йилнинг энг яхши боксчиси" бўлди

© Интернациональная ассоциация бокса
Спорт
Ҳавола олиш
87121

Рио Олимпиадаси чемпиони, Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов "AIBA Best Elite Men Boxer 2016" шарафли номига сазовор бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ҳаваскор бокс халқаро ассоциацияси (AIBA) Twitter ижтимоий тармоғи саҳифасида ўтказган овоз беришда "Йилнинг энг яхши боксчиси" унвонига Ҳасанбой Дўсматов сазовор бўлди. 

195 мамалкат бокс федерацияларини бирлаштирган AIBA ассоцииацияси бокс мухлисларининг 77% ўз овозларини — Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовга беришди.

Ушбу ном учун Ҳасанбой билан биргаликда Кубалик икки карра жаҳон чемпиони Робейси Рамирес ва Қозоғистонлик Олимпиада олтин медал совриндори Данияр Елеусиновлар ҳам иштирок этишган эди. Рамирес — 5%, Елеусинов — 18% овоз жамлашга муваффақ бўлган.

Риодаги Олимпиада ўйинлари тугаши бшилан Ўзбекистонлик 23 ёшли боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпада ўйинларининг энг яхши боксчиси деб тан олинган эди.

Ундан ташқари Ҳасанбой "Йилнинг энг техникаси кучли боксери" унвони — Вэл Баркер кубогига лойиқ деб топилган эди.

Бу йилги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон жамоаси — энг кучли бокс жамоаси деб тан олинди. Ушбу кўрсаткич бўйича доимо етакчи бўлган Куба вакиллари — иккинчи ўринни эгаллашди. Медаллар умумий сони бўйича — Ўзбекистон Россиядан бошқа барча МДҲ мамалкатларини енгиб, 21 қаторни эгаллади.

Асосий мавзулар