10:05 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Криштиану Роналду

ОАВ: Роналду суррогат онадан туғиладиган эгизакларнинг отасига айланади

© Sputnik / Антон Денисов
Спорт
Ҳавола олиш
59001

Футбол юлдузи Роналду тез орада суррогат онадан дунёга келадиган эгизак ўғил-чақалоқларнинг отасига айланиши ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. "Реал Мадрид" ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада эгизак-ўғилларнинг отасига айланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости The Sun нашрига таянган ҳолда.

Бу ҳақда Роналдунинг яқинлари хабар тарқатишгани хабар қилинмоқда.

Берилган маълумотларга мувофиқ, АҚШда истиқомат қилаётган суррогат она айни вақтда кўзи ёриш палласига келиб қолган.

Роналду шу муносабат билан ўз яқинларига эгизаклар дунёга келгач унинг Мадрид чеккасидаги уйига олиб келинишини маълум қилган.

Ҳеч кимга сир эмаски, футболчининг бир ўғли бор. Кичик-Криштиану 2010 йилда суррогат онадан дунёга келган.

32 яшар спортчи айни вақтда 23 яшар модель Жоржина Родригес билан учрашмоқда. 2010 йилдан 2015 йилга қадар Роналду россиялик модел Ирина Шейк билан учрашган.

Теглар:
суррогат она, Криштиану Роналду, футбол

Асосий мавзулар