Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши тайёргарлик кўрмоқда

© Федерация Узбекистана по футболуСборная Узбекистана по футболу во время тренировки
Сборная Узбекистана по футболу во время тренировки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Терма жамоа 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ЖЧ-2018 саралаш босқичи 6-тури олдидан Тошкентда ташкил этилган қисқа муддатли йиғини давом этмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.

14 март куни Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари учун 23 футболчидан иборат таркибни эълон қилган эди. Таркиб қуйидагича кўринишда:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов ("Пахтакор"), Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор").

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Бейжинг Гуоань", Хитой), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Виталий Денисов ("Локомотив" Москва, Россия), Анзур Исмоилов ("Чанчунь Ятай", Хитой), Даврон Ҳошимов ("Пахтакор"), Олег Зотеев ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Жалолиддин Машарипов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой), Азиз Ҳайдаров ("Аш-Шабаб", БАА), Вадим Афонин ("Оренбург", Россия), Саламат Қуттибоев ("Локомотив"), Сервер Жепаров ("Сепаҳон", Эрон), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Сардор Рашидов ("Ал-Жаиш", Қатар).

ФИФА - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида юқорилади

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих ("Ордабаси", Қозоғистон), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Ас-Сайлия", Қатар).

"Ал-Жаиш"да тўп сураётган Сардор Рашидов терма жамоа ихтиёрига кеча келиб қўшилди. Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" билан ОЧЛ-2017 турнирида иштирок этаётгани боис Малайзияда терма жамоа ихтиёрига қўшилади.

Москванинг "Локомотив" клубида тўп сураётган Виталий Денисов ҳам терма жамоа вакиллари билан Малайзияда кўришади.

"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов енгил жароҳат олгани туфайли индивидуал тарзда машғулотлар олиб борди. Қолган футболчилар умумий гуруҳда шуғулланди.

Терма жамоа 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи "А" гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Янгиликлар лентаси
0