22:31 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Спорт
Ҳавола олиш
669 0 0

Ташаббускорлар сўзларига кўра, синов жараёни давомида "Футбол ТВ" суткасига 12 соат, 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест жараёни муваффақиятли якун топса у 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Куни кеча, яъни 23 апрел куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта махсус ихтисослаштирилган футбол телеканали — "Футбол ТВ" ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Каналда биринчи бўлиб Испания чемпионатининг 33 тури — "Реал"-"Барселона" учрашуви намойиш қилинган. Янги телеканал ташаббускори ахборот журналистикасида ихтисослашган Uzreport TV, деб хабар қилмоқда мухбир.

Ташаббускорлар сўзларига кўра, синов жараёни давомида "Футбол ТВ" суткасига 12 соат — 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест жараёни муваффақиятли якунланса, у 24 соатлик иш тартибига ўтказилади.

"Футбол-ТВ"да тўғридан-тўғри футбол трансляцияларидан ташқари, энг қизғин кечган учрашувлар такроран намойиш этилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, айни вақтда футбол ҳақида кўрсатувлар устида иш олиб борилиб, спорт ҳақида ҳужжатли фильмлар тайёрланаётгани таъкидланмоқда.

 

Теглар:
Футбол ТВ, Ўзбекистон

Асосий мавзулар