Ўзбекистон тарихида биринчи марта футбол телеканали ишга туширилди

© AFP 2023 / JUNG YEON-JEОдил Аҳмедов Жанубий Корея термаси билан ўйинда
Одил Аҳмедов Жанубий Корея термаси билан ўйинда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташаббускорлар сўзларига кўра, синов жараёни давомида "Футбол ТВ" суткасига 12 соат, 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест жараёни муваффақиятли якун топса у 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Куни кеча, яъни 23 апрел куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта махсус ихтисослаштирилган футбол телеканали — "Футбол ТВ" ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Картон фигуркаси - Sputnik Ўзбекистон
Бу футболми ё... Миллионлар ўйини ишқибозлари порталга шикоят ёзмоқчи
Каналда биринчи бўлиб Испания чемпионатининг 33 тури — "Реал"-"Барселона" учрашуви намойиш қилинган. Янги телеканал ташаббускори ахборот журналистикасида ихтисослашган Uzreport TV, деб хабар қилмоқда мухбир.

Ташаббускорлар сўзларига кўра, синов жараёни давомида "Футбол ТВ" суткасига 12 соат — 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест жараёни муваффақиятли якунланса, у 24 соатлик иш тартибига ўтказилади.

"Футбол-ТВ"да тўғридан-тўғри футбол трансляцияларидан ташқари, энг қизғин кечган учрашувлар такроран намойиш этилиши айтилмоқда. Бундан ташқари, айни вақтда футбол ҳақида кўрсатувлар устида иш олиб борилиб, спорт ҳақида ҳужжатли фильмлар тайёрланаётгани таъкидланмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0