18:06 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Бунёдкор ФК

"Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти ўзгарди

© Футбольный клуб "Бунёдкор"
Спорт
Ҳавола олиш
510 0 0

Эндиликда клуб президентлигини "Ўзтрансгаз" АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров бажаради

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилинди клуб расмий сайтида.

Клубнинг янги президенти этиб Ўзтрансгаз АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров таништирилди.

Шунингдек, "Бунёдкор" ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бахтиёр Мелиевич Бобоев ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилди. Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бу каби ўзгаришлар сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Асосий мавзулар