15:08 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Миржалол Қосимов, мураббий

Миржалол Қосимов "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди

© fcbunyodkor.com
Спорт
Ҳавола олиш
169 0 0

Бунёдкор футбол клуби мураббийлик штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Сергей Лушчан ўз аризасига биноан мураббийликдан озод қилинди

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Сергей Лушан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Расмий баёнотга кўра, жамоанинг жорий мавсум ОЧЛ ва олий лигадаги натижалари қониқарсиз деб топилди.

Бугун, 5 май куни "Бунёдкор" клубига Миржалол Қосимов янги бош мураббий этиб тайинланди.

Маълумот учун, Миржалол Қосимов 2015 йилнинг ёзида МТЖ мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

"Бунёдкор" жамоасининг эндиликд собиқ мураббийи Сергей Лушчан ўз аризасига биноан мураббийликдан четлатилди. Лушчан раҳбарлиги остида Бунёдкор 122 та учрашув ўтказган, 63тасини ғалаба, 27 тасини дурранг натижа билан якунлаган.

32та ўйинда эса мағлубиятга учраган. Сергей Иванович ўз фаолиятини Бунёдкор футбол мактабида давом эттириши эҳтимоли мавжуд, дейилган хабарда.

Лушчан билан биргаликда Муҳиддин Ортиқов ҳам бош жамоани тарк этгани маълум қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Теглар:
Миржалол Қосимов, футбол

Асосий мавзулар