Ўзбекистонлик спортчилар "Ислом бирдамлик ўйинлари"ни ғалаба билан бошлашди

© НОК УзбекистанаУзбекские спортсмены в Баку
Узбекские спортсмены в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтаётган IV "Ислом бирдамлик ўйинлари"да 103 нафар ўзбек спортчилари спортнинг 15 та турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтаётган IV "Ислом бирдамлик ўйинлари"да 103 нафар ўзбек спортчилари спортнинг 15 та турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Кеча бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида уларнинг аксарияти Олимпия стадиони бўйлаб ҳур байроғимизни баланд кўтарган ҳолда юриб ўтишди.

Байдоқдор вазифасини эса бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Сингапурда бўлиб ўтган ўсмирлар олимпиадаси совриндори Сардор Бегалиев бажарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегацияси аренага кириб келиши билан стадионни тўлдириб ўтирган маҳаллий ишқибозлар ўзбек спортчиларини қарсаклар билан жуда илиқ қарши олишди.

© НОК УзбекистанаМаҳаллий ишқибозлар ўзбек спортчиларини қарсаклар билан жуда илиқ қарши олишди
Узбекские спортсмены в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Маҳаллий ишқибозлар ўзбек спортчиларини қарсаклар билан жуда илиқ қарши олишди

Кеча теннис бўйича қизлар терма жамоаси дастлабки учрашувни мусобақа мезбонлари – озарбайжонлик рақибларига қарши ўтказишди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Умайра Хашимовани иккала сетда бир ҳил 6:1, 6:1 натижаси билан таслим қилган бўлса, Камола Умарова Алина Гавриш устидан 6:2, 6:0 ҳисобларида зафар қучди.

Жуфтлик баҳсларида эса Камола Умарова/Полина Меренкова жуфтлиги Хашимова/Сафарова жуфтлигини иккала сетда 6:2 ва 6:0 ҳисобларида мағлуб этишди. Натижада учала баҳс якунига кўра мезбонлар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўзбекистонлик теннисчи қизлар кейинги босқичга йўлланма олишди.

Спортсмены олимпийской сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик спортчилар илк марта Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида иштирок этишади

Эркаклар терма жамоаси эса илк баҳсда Туркманистон терма жамоаси билан куч синашди. Саидаъло Саидкаримов рақиби Георгий Почайга дастлабки сетни 3:6 ҳисобида бой берган бўлса, кейинги икки сетда 6:4, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Яна бир теннисчи Сергей Фомин эса афсуски Юрий Рогусскийга ютказиб қўйди. Сетлар бўйича ҳисоб 2:6, 6:4, 4:6.

Натижада туркманистонлик теннисчилар ҳисобни тенглаштириб олишди. Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс тақдирини ҳал қиладиган жуфтликлар ўртасидаги баҳс Бокудаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтказилмай қолди. Ушбу учрашув бугун бўлиб ўтади. Унда Саидкаримов/Султанбеков жуфтлиги Рогусский/Гурбанов жуфтлига қарши кураш олиб боришади.

Кеча шунингдек, бадиий гимнастикачилар ҳам баҳсларни бошлаб беришди. Анастасия Сердюкова, Нуриниссо Усмонова ва Сабина Ташкенбаевалар кеча копток ва ҳалқада бажарилган машқлар натижасига кўра финал босқичига йўлланма олишди.

Ҳозирча ўзбекистонлик қизлар Озарбайжон терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринда боришмоқда. Финал баҳслари бугун бўлиб ўтади.

Боксчилардан кеча фақатгина Улуғбек Дўсмуродов рингга кўтарилди. 60 кг. вазн тоифасида қайд этилган ўзбек боксчиси илк жангини қатарлик Эркесар Хаканга қарши ўтказиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

© НОК УзбекистанаБугун яна уч нафар боксчи дастлабки беллашувларини ўтказишади
Узбекские спортсмены в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Бугун яна уч нафар боксчи дастлабки беллашувларини ўтказишади

Бугун яна уч нафар боксчи дастлабки беллашувларини ўтказишади. 56 кг. вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов қозоғистонлик Нурбол Калжановга, 75 кг. вазнда Маҳмуд Гаипов жазоирлик Аззуз Будиага, 81 кг. вазн тоифасида эса Мадиёр Саидраҳимов мисрлик Абдулраҳмон Абдулгаввадга қарши кураш олиб боришади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0