Спорт соҳасида келгуси беш йилда қандай ўзгаришлар рўй беради?

© НОК УзбекистанаУзбекистон спортчилари
Узбекистон спортчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, кўп тармоқли тиббиёт марказларида спорт тиббиёти бўлимларини ташкил этиш ва моддий-техник базаси мустаҳкамлаш вазифалари белгилаб олинди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти 2021 йилга қадар жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурини тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири давлат президенти расмий веб-сайтига асосланиб.

Мазкур соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 2017 йил 3 июн куни Ўзбекистон президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Спортсмены на разминке перед началом соревнований по плаванию - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилда Ўзбекистонда 39 та спорт иншоотлари қайта таъмирланади

Қарор билан Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури тасдиқланиб, унга мувофиқ:
2017-2021 йилларда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида жами 995,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши назарда тутилган бўлиб, шундан 706,2 миллиард сўмдан ортиқ қисми ушбу йилларда жами 167 та спорт иншооти, жумладан, 90 та спорт мажмуаси ва 77 та сузиш ҳавзасини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашга йўналтирилади.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базаси мустаҳкамлаш мақсадида замонавий спорт комплексларини қуриши ва уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозланади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан жамланади.

Спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг штатлар жадвалига "Спортчи" лавозими жорий этилиши Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган муҳим қадам вазифасини ўтайди.

Барча таълим муассасалари спорт иншоотларида дарсдан сўнг ўқувчи ва талабалар учун спорт тўгараклари ҳамда спорт клублари фаолиятини тизимли ташкил этиш ва бошқаришни йўлга қўйиш мақсадида спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларида "Спорт тўгараги ва селекция бўйича тренер" лавозимини киритиш белгиланган.

Узбекские спортсмены в Баку - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик спортчилар "Ислом бирдамлик ўйинлари"ни ғалаба билан бошлашди

Жисмоний тарбия ва спортга ихтисослашган таълим муассасалари ва спорт клублари фаолиятини олимпия, миллий ва бошқа спорт турлари кесимида рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш белгилангани уларнинг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонининг таъсис этилиши эса соҳа фидойилари меҳнатини янада муносиб рағбатлантиришга хизмат қилади.

Дастурга кўра, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида ўтказиладиган уч босқичдан иборат "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва Универсиада спорт ўйинлари дастурларини спортнинг оммавий турлари ҳисобига кенгайтириш, нуфузини ошириш ва мусобақа ғолибларини муносиб рағбатлантириш тизимини тубдан такомиллаштириш назарда тутилган. 

Қарорда ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида спорт тиббиёти бўлимларининг ташкил этилиши ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш белгилаб қўйилганидир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги беш йил ичида республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан 1 триллион 230 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0