Қаршида Европа клубларидаги каби стадион фойдаланишга топширилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишФутбол майдони
Футбол майдони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
21 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадионда мухлислар учун барча шароит яратилган. Майдонга замонавий муҳандислик-комуникация воситалари ўрнатилиб, "Kentucky bluegrass" навли сифатли чим ётқизилган

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Узбекистон спортчилари - Sputnik Ўзбекистон
Спорт соҳасида келгуси беш йилда қандай ўзгаришлар рўй беради?
"Насаф" футбол клубининг учрашувлари ўтказиладиган ушбу стадионнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, футбол ихлосмандлари иштирок этди.

21 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадионда мухлислар учун барча шароит яратилган. Майдонга замонавий муҳандислик-комуникация воситалари ўрнатилиб, "Kentucky bluegrass" навли сифатли чим ётқизилди.

"Футбол стадиони жуда замонавий ва кўркам қилиб қайта қурилганидан мухлис сифатида ғоят хурсанд бўлдим, – дейди қаршилик Фарҳод Боймуродов. – Қаршида ҳам ривожланган давлатлардагидан қолишмайдиган стадион барпо этилгани бутун Қашқадарё аҳлига қувонч бағишлаш билан бирга, қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдирди. Европа клублари стадионини телевизорда кўриб, ҳавас қилар эдик. Мана, энди бизнинг шаҳримизда ҳам ҳавас қилса арзигулик стадион бор. Футболчиларимиз энди шунга яраша олий лига учрашувлари ва халқаро миқёсда катта ютуқларга эришиб, мухлисларни хурсанд қилади, деб ишонамиз".

Эстрада хонандалари ва ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Насаф" клуби "Қўқон – 1912" жамоасини йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди.

Янгиликлар лентаси
0