Тожикистон ва Ўзбекистон профессионал боксчилари қачон куч синашиши маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Бокс кечаси Душанбедаги Тожикистон алоқа вазирлиги спорт мажмуасида соат 19да бошланади

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон профессионал боксчилари иштирокидаги бокс-шоуси 5 август куни Душанбедаги Тожикистон алоқа вазирлиги спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
"Миша, бокс отмен, рақс тушамиз": Тожикистондаги бокс шоуси бекор қилинди

Бокс шоуси соат 19да бошланади.

Унда Шерали Мамадалиев (Тожикистон) – Мақсуд Жумаев (Ўзбекистон), Бахтиёр Мирзомуҳаммад (Тожикистон) – Алишер Ҳабибуллаев (Ўзбекистон) ва Асрор Воҳидов (Тожикистон) – Ҳумоюн Рустамов (Ўзбекистон) бир-бирларига қарши рингга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шоу 29июль куни ўтказилиши белгиланган, бироқ Душанбе ҳокимияти "Ахорун" амфитеатрида бокс шоуси ўтказилишига рухсат бермаганди.

Ҳокимиятнинг федерацияга йўллаган мактубида "Ахорун" маданий-дам олиш муассасаси (амфитеатр) фақатгина маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, профессионал боксчилар иштирокидаги тадбирни спорт залида ўтказиш тавсия қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0