Asian fight - 2017: Тошкентга ўнга яқин давлат жангчилари келади

© Facebook / XFNБоец смешанных единоборств из Узбекистана Махмуд Мурадов
Боец смешанных единоборств из Узбекистана Махмуд Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 сентябр куни Ўзбекистонда илк бор жанговар яккакурашлар бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. 9 сентябр куни пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида жанговар яккакурашлар бўйича "Asian fight — 2017" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Боец смешанных единоборств из Узбекистана Махмуд Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик жангчилар Asian Fight – 2017га қандай тайёрланишмоқда

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон пенчак силат федерацияси, Uzmobile компанияси томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган турнирда ўзбек яккакураш усталари билан бирга ўнга яқин давлатдан келган спортчилар ўзаро куч синашади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур халқаро турнир олдидан ташкилотчилар, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Ушбу турнирда спортнинг яккакураш турлари бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган Маҳмуд Муродов, Анвар Бойназаров, Жасур Мирзамуҳаммедов, Улуғбек Умаров, Ҳасанхон Баратов, Муҳаммадали Тоштурғунов, Исроил Расулов, Аюбхон Камолов ва Аҳлиддин Мирзадавлатов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Янгиликлар лентаси
0