04:59 26 Апрел 2018
Эфир
Шавкат Мирзиёев на саммите ОИС в Астане

Мирзиёев тошкентлик мактаб ўқувчисига Macbook совға қилди

© Sputnik / Болат Шайхинов
Спорт
Ҳавола олиш
56140

Жавоҳир Синдоров яқинда халқаро шахмат устаси унвонини олди

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти тошкентлик 11 ёшли Жавоҳир Синдоровга Macbook совға қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Жавоҳирга президент совғаси унинг шахмат оламидаги муваффақиятлари муносабати билан топширилди – у яқинда халқаро шахмат устаси унвонини олди. Ҳозирда Жавоҳир 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жавоҳир тўрт ярим ёшидан буён шахмат билан шуғулланиб келади. У 2012 йил Ҳиндистонда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди, 2013 йил Эронда шахмат бўйича 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Бир йилдан сўнг у мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида бирйўла иккита олтин медални қўлга киритди. Бразилияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳам олтин медал қўлга киритилди. 2015 йил Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўтган йили у Россияда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медаль билан тақдирланди, 2017 йилда эса 8-18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритди.

Асосий мавзулар