ЎФФ мураббийлар, ҳакамлар ва федерация ходимларини аттестациядан ўтказади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФутбольные мячи
Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аттестациядан ўтолмаган мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларига фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилмайди

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси республикадаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимлари аттестациядан ўтказилишини маълум қилди. Айтилишича, бундан мақсад ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлашдир.

Аттестация давомида мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларининг касбий маҳорати, билими, жисмоний ҳолати махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан синовдан ўтказилади.

Аттестациядан муваффақиятли ўтган ходимлар ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади. Аттестациядан ўтолмаган мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларига фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилмайди.

Янгиликлар лентаси
0