Россиядаги турнирда ўзбекистонлик тўрт боксчи финалга чиқди

© olamsport.comБоксер Санжар Турсунов в чемпионате мира в Гамбурге
Боксер Санжар Турсунов в чемпионате мира в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Финал жангларида Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ва Санжар Турсунов иштирок этади

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Россиянинг Белоярский шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича "Нефт мамлакатлари кубоги"да ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (52 кг) ярим финалда россиялик Артур Ложков билан куч синашди. У жангда тўлиқ устунлик қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой эртага финалда россиялик яна бир боксчи Артур Жааевга қарши жанг ўтказади.

Кубок Губернатора Санкт-Петербурга по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Исроил Мадримов Санкт-Петербургдаги турнирда энг яхши боксчи бўлди

64кг вазн тоифасидаги боксчи Иқболжон Холдоров мезбонлар вакили Алиса Шарифов устидан ғалаба қозонди. Энди у финалда россиялик спортчи Григорий Лизуненкога қарши жанг қилади.

75кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Исроил Мадримов мезбон боксчи Владислав Савостьяновга қарши рингга чиқди.

Жанг тўлиқ Исроилнинг устунлиги остида кечди. У ҳаттоки иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўя олди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Мадримовнинг ғалабасини қайд этдилар. Мадримов финалда бошқа бир россиялик боксчи Андрей Ковалчукка қарши жанг қилади.

91 кг вазн тоифасида жангларни ўтказадиган Санжар Турсунов ярим финалда мезбон боксчи Сергей Корнеевга қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо унинг рақиби жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли Санжар Турсунов эртага бўлиб ўтадиган финал жангида иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0