Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш билан ўртоқлик ўйини ўтказади

© Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ
Сборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон футбол федерацияси тарихда биринчи марта бевосита Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди", — дейилади хабарда.

Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, "B" гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоа таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.

Янгиликлар лентаси
0