Ўзбекистон терма жамоаси Эрон термаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади

Oбуна бўлиш
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон терма жамоаси 2018 йилнинг 18 май куни Эронда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.

Эронликлар Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0