12:54 21 Апрел 2018
Эфир
Шота Арвеладзе

Бикмаев – энг яхши футболчи, Арвеладзе – энг яхши хорижлик мураббий деб топилди

AP Photo / Dmitri Lovetsky
Спорт
Ҳавола олиш
208 0 0

Рўзиқул Бердиев ("Насаф") "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб эътироф этилди

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Бугун Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг "Энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

"Пахтакор"нинг грузиялик мураббийи Шота Арвеладзе "Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий" деб топилди.

Рўзиқул Бердиев ("Насаф") "Йилнинг энг яхши мураббийи", Марат Бикмаев ("Локомотив") "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилди.

"Бунёдкор" ФК "Ёшлар лигаси ғолиби" бўлди. "Энг яхши футбол академияси" деб "Насаф" футбол академияси тан олинган бўлса, "Fair Play" соврини "Қўқон-1912" футбол клубига топширилди.

Людмила Карачик ("Металлург") "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси", Игорь Чикризов ("Пахтакор") "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" бўлди. "Йилнинг энг яхши футзалчиси" номига эса Констатин Свиридов ("Олмалиқ") сазовор бўлди.

"Қўқон-1912" мухлислар клуби "Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси" деб эълон қилинди.

"Йилнинг энг яхши клуби" деб "Локомотив" ФК топилди.

Асосий мавзулар