09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Криштиану Роналду

Марадона Роналду ўзига бўлган ўта кетган ишончи бўйича ҳазил қилди

© REUTERS / Darren Staples
Спорт
Ҳавола олиш
52120

Роналду декабрда 2017 йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида "Олтин тўп" совринини қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзини "тарихда энг яхши футболчи" деб айтган сўзларига фикр билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Роналду декабрда 2017 йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. Бу унинг бешинчи олтин тўпидир.

Роналду France Football журналига берган интервьюда "ўзимдан кўра мукаммал бўлган ўйинчи йўқ" ва ўзини тарихда энг яхши ўйинчи деб атади.

Марадона "As" нашрига Роналдунинг сўзлари бўйича берилган саволга жавоб қайтарди. "Унга айтиб қўйинглар, ҳазил қилишни бас қилсин", — дея таъкидлади Марадона.

Марадона ўзининг энг яхши ўйинчилар рўйхатида Альфредо Ди Стефано, Йохан Кройфф ва Лионел Мессини санаб ўтди.

Асосий мавзулар