ЎФФ қарорини “ахмоқона” деган Абрамов – лицензиясидан маҳрум бўлди

© fcneftchi.uzВадим Абрамов
Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎФФ қабул қилган қарорлар юзасидан ўз фикрларини ОАВ орқали билдирган Вадим Абрамов, федерация томонидан “футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан” номаълум муддатга четлатилди.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси 16 декабрда 9-сонли қарори билан “Нефтчи” футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни “футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан” номаълум муддатга четлатди.

Советский футболист, тренер Вадим  Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Вадим Абрамов "Нефтчи" бош мураббийига айланди

“Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодексининг 5.41-бандига биноан, ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирганлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги учун”, — дейилган қарор матнида.

Қарор эълон қилингандан бироз  ўтиб ОАВ вакили билан бўлган суҳбатда, Абрамов, аслида нима сабабдан уни четлатишганини билмаслигини айтди. Бош мураббийнинг сўзларига кўра, балким бунга ЎФФнинг баъзи қарорларига нисбатан норозилик билдиргани сабаб бўлса бўлса керак, деб гумон қилди бош мураббий.

Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
ЎФФ мураббийлар, ҳакамлар ва федерация ходимларини аттестациядан ўтказади

Ҳа, шундайми? Биз — футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин”, — деди Абрамов Championat.asia мухбири билан бўлган суҳбатда

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Абрамов ЎФФ томонидан келаси йилда Олий лигада 12та жамоа қолиши ҳақидаги қарорга нисбатан ҳам ўзининг кескин норозилигини билдирган эди. Мураббий фикрига кўра, бундай ғояни унинг ўзи ҳам, бир неча йил олдин, стадионлар ва жамолар сони кам бўлган вақтда қўллаб-қувватлаган бўлсада, бугунги кунда — бу нотўғри.

Президент Федерации футбола Узбекистана Умид Ахмаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Федерациянинг 90 фоиз ходими алмашади - ЎФФ президенти

"Ўтган 9 йил ичида 9та янги стадион барпо этилди. Бу стадионлар кимлар учун қурилди?
Ҳамма нарсани яхши ва ёмон тарафлари бўлади. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Аҳмоқона ишларни қилмаслик керак. Ҳамма нарсани яхши томонларини олиш керак. Биз ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Буни бир стол атрофида ўтириб, маслаҳатлашиш керак. Тўғрими? Балки биз ҳам бирор нарсаларни билармиз. Ёрдамлашармиз", — деган эди Вадим Абрамов бир неча кун олдин.

Айтиб ўтиш жоизки, келаси йилги мавсумда Олий лигада 12та жамоа қолган тақдирда "Нефтчи" жамоаси ушбу жамоалар орасига кирмаслиги эҳтимоли жуда катта. Абрамовнинг норозилиги бир томондан шундай тушунса ҳам бўлади. Лекин иккинчи томондан дунёнинг барча мамлакатларида бундай кескин ўзгаришлар ҳақида жамоалар камида 1 йил олдин огоҳлантирилади ва уларга жамоа стратегиясини шунга мослаштириш имкони берилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби собиқ устози Вадим Абрамов Фарғонанинг "нефтчи" клубида 2017 йилнинг 1 июнида иш бошлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0