09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Футбольный мяч

"Шўртан" клуби жаримага тортилди ва заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди

fotolia
Спорт
Ҳавола олиш
170 0 0

агар "Шўртан" ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутулмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. "Шўртан" профессионал футбол клуби Ўзбекистон Футбол Федерацияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармаётгани сабабли жаримага тортилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

"Ғузорнинг "Шўртан" клубига 2017 йилги ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 1-бўлим, 5.25-бандига асосан, шунингдек 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига кўра 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди ва 2018 йил учун заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди", дейилади хабарда.

Хабарда билдирилишича, агар "Шўртан" ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутулмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади.

Асосий мавзулар