09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Логотип FIFA на стене в штаб-квартире

Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида юқорилади

© AP Photo / Michael Probst
Спорт
Ҳавола олиш
291 0 0

Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан икки поғона юқорилаб 78-ўринга чиқиб олди

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. ФИФА расмий сайти бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан икки поғона юқорилаб 78-ўринга чиқиб олди. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон 9-рақамли жамоа бўлиб турибди.

Рейтингда Осиёда 1-ўринни Эрон терма жамоаси банд этган (рейтингда 32-ўрин). Австралия (38) ва Япония (57) термалари 2-3-ўринларда жойлашган.

​Юқори ўнликда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Германия ҳамон рейтингда энг юқорида. 2-ўринда Бразилия ва 3-ўринда Португалия терма жамоаси жойлашган.

Асосий мавзулар