09:06 26 Апрел 2018
Эфир
Футбольные мячи

"Нефтчи" тарқатиб юборилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - клуб матбуот хизмати

© Sputnik / Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
215 0 0

Жамоа футболчилари айни пайтда таътилга чиқишган

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги бир қатор спортга ихтисослаштирилган сайт ва ижтимоий тармоқларда "Нефтчи" клубининг тарқатиб юборилиши ёки клубнинг бош ҳомийси ФНҚИЗ жамоа ходимларини ишдан олгани ҳақидаги хабарлар тўлиқ асоссиз, деб баёнот берди клуб матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 29 декабрь куни Қиргулидаги қароргоҳда ФНҚИЗ ва клуб ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган ҳамда завод раҳбарияти жамоа вакилларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаган.

"Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масалага тўхталиб ўтилди. Яъни январь ойидан бошлаб "Нефтчи" клубида янги штат сеткаси ишлаб чиқилади. Шу сабабли, бугунги кунга қадар жамоада меҳнат қилиб келган барча ишчи-ходимлар ФНҚИЗ ихтиёрига ўтказилди. Улар меҳнат жараёнларини завод ходими сифатида давом эттиришлари мумкин бўлади", дейилади матбуот хизмати томонидан.

Баёнотга кўра, "Нефтчи" клуби раҳбарияти январь ойидан бошлаб янги штат сеткаси асосида бир қатор ходимларни яна клубга қайтаради. Жамоа футболчилари айни пайтда таътилга чиқишган. "Нефтчи" футболчилари 5 январдан тайёргарликни бошлашади. 10 январгача эса тайёргарликнинг навбатдаги босқич режасига аниқлик киритилади.

Асосий мавзулар