09:03 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Одилжон Хамрабеков

Ўзбекистон U23 терма жамоаси – Осиё Чемпиони

© AFC
Спорт
Ҳавола олиш
126961

Вьетнам - Ўзбекистон ўйини 1:2 ҳисобида якунланди, ҳал қилувчи гол қўшимча дақиқада урилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ғалаба Вьетнам жамоасидан сўнгги дамда, асосий вақт тугаб қўшимча дақиқалар берилганидан сўнг юлиб олинди, дексак хато бўлмайди.

Равшана Ҳайдаров бошчилик қилган жамоа 8 дақиқада биринчи голни урди. Рустам Ашурматов ҳисобни очди. 41 дақиқада Вьетнам жамоаси жарима тўпидан унумли фойдаланиб гол урди. Нгуен Хаи тўпни саф тортиб турган футболчилар боши узра дарвоза бурчагига йўллади.

Иккинчи таймнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади, лекин ўйин Ўзбекистон жамоаси устунлигида бораётгани кўриниб турарди. Ўзбекистоннинг шиддатли ҳужумлари натижа билан тугашига фақат  Вьетнам дарвозабони  қаршилик кўрсата олди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керак-ки, финал ўйин олдидан кучли қор ёққани туфайли майдон жуда ёмон аҳволда эди. Ўйин бошлашдан бир неча дақиқа олдин майдонни қордан тозалашга тўғри келди. Иккинчи таймда эса Ўзбекистон жамоаси оқ кийимни кўк рангли кийимга алмаштиришга мажбур бўлишди.

Ажратилган қўшимча тайм вақтида Ўзбекистон жамоаси шижоатли ўйин кўрсатди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганда шу вақтгача заҳирада бўлган Сидоров тўпни дарвозага киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, чорак ва ярим финал баҳсларида Ўзбекистон жамоаси рақибларини катта устнлик билан енгган эди. Хусусан Японияни 4:0 ҳисобига, Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобига.

Игра Вьетнам - Узбекистан
Игра Вьетнам - Узбекистан

Асосий мавзулар