Ўзбекистон терма жамоасига юқори даражадаги хорижлик мутахассис бош мураббий бўлади

© Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ
Сборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Ёқубжон Мамажоновнинг айтишича, у юқори даражадаги хорижлик мутахассис бўлади

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси февраль охирига қадар мамлакат миллий терма жамоаси янги мураббийи билан музокаралар жараёнини якунлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Федерация футбола Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Терма жамоа бош мураббийлигига кимлар билан музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди

"Ҳозирда музокараларнинг якуний босқичи кетмоқда. Агар у муваффақиятли якунланса, янги мураббий номини февраль охирида эълон қилишни режалаштирганмиз. Аммо бу жиддий музокара, ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин, шу боис ҳозирча аниқ санани айтиш қийин", — деди футбол Ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Ёқубжон Мамажонов Sputnik мухбирига.

Шу билан бирга суҳбатдош Ўзбекистон терма жамоа мураббийлигига хорижлик мутахассисни таклиф этиш ниятидан қайтганлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор этди. Унинг айтишича, ҳозирда хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда, бўлғуси бош мураббий олдига аниқ вазифалар қўйилади.

"Номзодларга келадиган бўлсак, музокаралар ёпиқ тартибда ўтмоқда, аммо бир нарсани айтишим мумкин, у юқори даражадаги хорижлик мутахассис бўлади", — деди у.

 

Илгарироқ Ўзбекистон Футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббийликка музокаралар олиб борилаётган мутахассислар номини эълон қилганди. Улар Вальтер Маццари, Берт ван Марвейк, Славен Билич, Дан Петреску, Миодраг Радулович, Славолюб Муслин, Анжелио Алессио, Бернд Шторк ва Бранко Иванович.

 

Янгиликлар лентаси
0