11:13 23 Феврал 2018
Эфир
Символика XXIII Олимпийских игр в Олимпийском парке в Пхенчхане

"Олимпиада-2018"нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини "Узрепорт" телеканали қўлга киритди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Спорт
Ҳавола олиш
20310

Ўзбекистонлик спорт ихлосмандлари Олимпия ўйинларини айнан ушбу телеканал орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлишади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Миллий олимпия қўмитаси "Uzreport TV" телеканалига XXIII қишки Олимпия ўйинларининг эксклюзив ҳуқуқини расмий сотиб олиш таклифи билан чиқди. Телеканал бу таклифни маъқуллаб, тегишли келишувга эришди ва Олимпия ўйинлари трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини сотиб олди, деб хабар қилди uzreport.news.

Эслатиб ўтамиз, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Мазкур олимпиада каби йирик жаҳон аҳамиятидаги мусобақаларни трансляция килиш ҳуқуқларига амал қилган ҳолда кўрсатилиши халқаро майдонда, шу жумладан, спорт ҳамжамиятида Ўзбекистон ва ўзбек спорти мавқеини, имиджини янада кўтариши аниқ.

Ўзбекистонлик спорт ихлосмандлари Олимпия ўйинларини айнан ушбу телеканал орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Маълумот учун, ишни профессионал тарзда ташкил қилган "UZREPORT TV" телеканали бунга қадар футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер-Лигаси, Испания Ла-Лигаси, Евро-2016, шунингдек, бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ва қишки Осиё ўйинларининг трансляция ҳуқуқини харид қилганди. 

Асосий мавзулар