12:24 22 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Uzbek Tigers перед полетом в Россию

"Uzbek Tigers" Кубага жўнаб кетди

Федерация бокса Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
333 0 0

"Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги дастлабки учрашувни 9-10 февраль куни Кубада "Cuba Domadores" боксчиларига қарши ўтказади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Бугун эрта тонгда "Uzbek Tigers" жамоаси аъзолари — Худойназар Файзов, Шунқор Абдурасулов, Маҳмуд Ғоипов, Мадияр Сайдрахимов ва Баҳодир Жалолов каби Кубага жўнаб кетишди, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Хабарга кўра, "Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги дастлабки учрашувни 9-10 февраль куни Кубада "Cuba Domadores" боксчиларига қарши ўтказади.

"Cuba Domadores"га қарши ўтадиган беллашувларда боксчиларимизга бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва мураббий Равшан Хўжаев ёрдам беради.

Спортчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб мураббийлар рўйхатга ўзгартириш киритишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия терма жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувлари Термиз шаҳрида ўтказилади.

 

Асосий мавзулар