22:35 25 Феврал 2018
Эфир
Grand Slam Paris 2018

Ўзбекистон дзюдочиси кумуш медал соҳиби бўлди

© "Жаҳон" АА
Спорт
Ҳавола олиш
191 0 0

Парижда бўлиб ўтган, норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш “Катта дубулға” мусобақасида ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев кумуш медал соҳиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Франция пойтахтида 11-12 феврал кунлари Парижда “Катта дубулға” дзюдо мусобақаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ушбу мусобақага дунёнинг 73 мамлакатидан 429 нафар дзюдочилар иштирок этди. Мусобақа мукофот жамғармаси 154 минг долларни ташкил қилди. Ушбу йил 44 маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақа дзюдо бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади.

Нуфузли мусобақада 60, 66, 73 ва 81 килограммагача бўлган вазн тоифаларида ўзбекистонлик 4 нафар дзюдочилар иштирок этишди: Шарофиддин Лутфуллоев, Сардор Нуриллаев, Хикматилло Тураев ва Акмал Нажмиддиновлар.

Ўзбекистонлик спортчилар орасида энг муваффақиятлиси 60 кг вазн тоифасида иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев бўлди. Финалгача бўлган мусобақаларда Шарофиддин кореялик Харима Лини, франциялик Седрик Револани ва Бразилиялик Фелипе Пелимани енгди.

Финалда Ўзбекистонлик дзюдочи япониялик Тору Шишиме билан беллашди. Финал баҳсида Шарофиддин рақибига муносиб қаршилик кўрсатди. Жангнинг 5 дақиқасида Шарофиддин жароҳат олгани туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Шарофиддин Лутфуллаев Paris Grand Slam 2018 мусобақасининг кумуш медали совриндори бўлди.

Қуйида ушбу жанг лавҳасини тўлиқ томоша қилишингимз мумкин.

Шуни айтиб ўтиш керакки, дзюдо ватани бўлган Япония ушбу спорт турида ўта кучли мамлакат ҳисобланади. Дунё миқёсидаги нуфузли мусобақаларда япониялик спортчилар энг кўп медал олиши одатий ҳол деса бўлади. Paris Grand Slam 2018 да ҳа ҳам Япония дзюдочилари 6та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медал билан барчани ортда қолдиришди.

Асосий мавзулар