11:51 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Темур Кападзе

Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий бўлди

© Ассоциация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
448 0 0

Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 119та ўйин ўтказган

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Тез орада Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади", дейилади хабарда.

Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Бунёдкор", "Инчхон" (Жанубий Корея), "Шаржа" (БАА), "Актобе" (Қозоғистон), "Локомотив" (Тошкент) клубларида тўп сурган.

Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 119та ўйин ўтказган.

ЎФАнинг билдиришича, Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан кучли мураббий олиб келиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳозирча бу борада оғзаки келишувга эришилган бўлиб, тез орада расмий шартнома имзоланади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарадиган мутахассис номи эълон қилинади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйини ўтказади.

Асосий мавзулар