Ўзбекистон шахматчилари Марказий Осиёда биринчи ўринда бормоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчилари рейтингида 16 ёшли Нодирбек Якуббоев, 13 ёшли Жавоҳир Синдоров, 15 ёшли Суҳробжон Авалбоевларни ҳам учратиш мумкин

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Халқаро шахмат федерацияси шахмат бўйича мамлакатлар терма жамоаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингга 179 мамлакат киритилди. Рўйхат ҳар бир мамлакатнинг 10 нафардан энг яхши эркак ва аёл шахматчилари рейтинги асосида тузилди.

Нодир Абдусаттаров, юный гроссмейстер - Sputnik Ўзбекистон
Нодирбек Абдусатторов: "Беш йилдан сўнг дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатида бўламан"

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси рейтингда 2517 очко билан 36-ўринда қайд этилди.

Рейтингнинг 1-поғонасидан 2747 очко билан Россия ўрин эгаллаган бўлса, иккинчи ўринда Хитой (2709 очко), учинчи ўринда АҚШ (2695) жойлашган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам 36-ўринга жойлашди (2169 очко).

Аёл шахматчилар борасида Хитой 1-ўринда (2492 очко), Россия 2-ўринда (2481 очко) ва Қатар кучли учликни якунлаб беради (2423 очко).

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи ўринда. Кейинги ўринларда Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари жойлашган.

Аёл шахматчилар жамоаси эса иккинчи ўринда қайд этилди. Биринчи ўринда Қозоғистон жойлашган. Учинчи ўрин Туркманистон, тўртинчи ўрин Қирғизистон ва бешинчи ўрин Тожикистон аёл шахматчиларига насиб этди.

Шахматистка Гулрухбегим Тохиржонова - Sputnik Ўзбекистон
Гулруҳбегим Тоҳиржонова халқаро шахмат мусобақасида 1-ўринни олди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси рейтингини гроссмейстер Рустам Қосимжонов бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 2683 очко бор. Иккинчи ўринда Антон Филиппов (2592), учинчи ўринда Жаҳонгир Воҳидов (2532) жойлашган. Эътиборлиси, 14 ёшли Нодирбек Абдусатторов 2516 очко билан 4-ўриндан жой эгаллади.

Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчилари рейтингида 16 ёшли Нодирбек Якуббоев, 13 ёшли Жавоҳир Синдоров, 15 ёшли Суҳробжон Авалбоевларни ҳам учратиш мумкин.

Ўзбекистоннинг энг кучли аёл шахматчиси сифатида Гулруҳбегим Тоҳиржонова қайд этилган. Унинг ҳисобида 2329 очко бор. Кейинги ўринлардан Нафиса Мўминова (2324) ва Ирина Геворгян (2273) жой олган.

Янгиликлар лентаси
0