Бугун Uzbek Tigers кубалик боксчилар билан куч синашади

Oбуна бўлиш
Кубада бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида WSB мусобақасининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли Uzbek Tigers жамоаси Кубанинг Cuba Domadores клубига қарши рингга чиқади.

Uzbek Tigers перед полетом в Россию - Sputnik Ўзбекистон
"Uzbek Tigers" Кубага жўнаб кетди

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар қилишича, мусобақанинг очилиш маросими соат 18:30да бошланади.

49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов Хоанис Аргилагосга қарши, 56 кг вазнда Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши, 64 кг вазнда Иқбол Холдоров Энди Крузга қарши, 75 кг вазнда Исроил Мадримов Арлен Лопесга қарши ва 91 кг вазнда Санжар Турсунов Эрисланди Савонга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Кубада бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Янгиликлар лентаси
0