04:18 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
Узбекский боксер Санжар Турсунов на чемпионате мира по боксу

Россия бокс терма жамоаси Ўзбекистон боксчилари билан машғулот ўтказмоқчи

Facebook/AIBA
Спорт
Ҳавола олиш
70730

2016 йилги Рио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси жами 7та медал билан биринчи, 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 6та медал билан иккинчи ўринни эгаллаганди

ТОШКЕНТ, 28, фев — Sputnik. Бокс бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Эдуард Кравцов Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан машғулот йиғини ўтказиш режалаштирилганини айтди, деб хабар берди РИА Новости.

"Биз Умар Кремлёв (Россия бокс федерацияси бош котиби) билан май ойида Ўзбекистон терма жамоаси билан ҳамкорликда машғулот йиғини ўтказиш ҳақида гаплашдик. Умар Назарович бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли боксчилари келишини хоҳлаймиз. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоаси ҳам таклиф этилади. Кейинроқ улар Санкт-Петербургда ўтказиладиган Губернатор кубоги мусобақасида иштирок этишларини истаймиз", — деди Кравцов.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Рио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси жами 7та медал билан биринчи, 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 6та медал билан иккинчи ўринни эгаллаганди.

Асосий мавзулар