19:16 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк жангини ўтказади

© jahonnews.uz
Спорт
Ҳавола олиш
80121

Ўзбекистонлик яна бир боксчи, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев ҳам профессионал боксдаги илк жангини ўтказади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳаваскор бокс бўйича Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов бугун профессионал рингдаги илк жангини ўтказади.

Ғиёсов Тошкент вақти билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган профессионал бокс кечасида аргентиналик Николас Веласкесга қарши рингга кўтарилади. Бу Шаҳрамнинг профессионал боксдаги дебют жанги бўлади.

Веласкес шу кунгача профессионал рингда 12та жанг ўтказган ва уларнинг 10тасида ғалаба қозона олган. Иккита жангда эса имкониятни бой берган.

Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир боксчи, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев ҳам мазкур бокс кечаси доирасида профессионал боксдаги илк жангини ўтказади.

Унинг рақиби аргентиналик Давид Паз бўлади.

Паз профессионал рингда тўққизта жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг тўрттасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда мағлубиятга учраган. Битта жангда дуранг натижа қайд этган.

Асосий мавзулар