18:35 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Семейный сектор в стадионе Локомотив

Спорт иншоотларида оилавий секторлар пайдо бўлади

© УФФ
Спорт
Ҳавола олиш
100 0 0

Ушбу тадбир спортни оммавийлаштиришга қаратилган бўлиб, оилавий секторлар энг аввало футбол стадионларида пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан яқин вақт ичида Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилади, деб хабар қилмоқда ЎФФ.

Оилавий секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш мумкин бўлади.

Ушбу ташаббус спортни оммавийлаштиришга қаратилган бўлиб,  унда бир оиланинг ёшу-қари, эркак ва аёл аъзолари спорт мусобақаларини биргаликда кузатиш имкониятига эга бўладилар. 

Айни дамда Тошкентдаги "Локомотив" стадионида оилавий секторлар мавжуд. У ерда ташқил қилинган алоҳида секторларда мухлислар ўз оила аъзолари билан биргаликда ўйинларни томоша қилишлари мумкин.

Асосий мавзулар