Ўзбекистон терма жамоаси Марокашга қарши ўйинга тўрт мураббий бошчилигида тушади

© Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ
Сборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мураббийлар кенгашидан "Бунёдкор" клуби устози Миржалол Қосимов, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Марокашга мураббийлар кенгаши олиб боради, деб хабар берди ЎФА.

Темур Кападзе - Sputnik Ўзбекистон
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий бўлди

Хабарда айтилишича, ўртоқлик ўйинларига футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.

"Мураббийлар кенгашидан "Бунёдкор" клуби устози Миржалол Қосимов, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Африканинг иккита кучли терма жамоаси Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0